Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу 2 ракатлик намозни исталган вақт ўқиса бўладими?

09:45 / 29.06.2022 | Бекмирзаев | 824

Ассалому алайкум! Бирор бир ман учун муҳим бўлган ишни қилишдан олдин масжидга бориб "Аллоҳ розилиги учун 2 ракат намоз ўқимоқликка " деб ният қилиб намоз ўқиб сўнг Аллоҳдан шу ишни қилишда ёрдам беришини сўраб дуо қилаябман ва аъло натижасини ўша заҳоти кўраябман, Алҳамдулиллаҳ. Шу намозни куннинг исталган вақти ўқисам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуёш чиқаётганда, тик бўлганда, қуёш ботаётганда, бомдод вақти кирганидан сўнг то қуёш чиққунича, аср намозини ўқиганингиздан сўнг то қуёш ботгунича бўлган вақтлардан бошқасида ўқишингиз жоиз. Ҳар куни ўқийверинг. Ҳеч қанақа шарти йўқ. Бир нарса, ижобат бўлмаяпти деган гапга шошилманг. Аллоҳ албатта бермасдан қўймайди, вақти бироз кечикиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat