Ассалому алайкум! Аср намозини хар доим 4 ракат фарз ва 2 ракат суннат ўқийман. Буни хеч қандай хатолиги йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Аср намозининг фарзидан олдин ҳам кейин ҳам суннат намоз йўқ. Асрнинг фарзини ўқигандан сўнг нафл ўқиш макруҳдир. Ундан олдин тўрт ракат нафл намоз ўқиш эса мустаҳабдир.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَحِمَ اللهُ امْرَأً صَلَّى قَبْلَ الْعَصْرِ أَرْبَعًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапириш оҳангларининг ўзи бу намознинг таъкидланмаган, қўшимча намоз эканлигини кўрсатиб турибди. Ким рағбат қилиб, Асрдан олдинги тўрт ракъат суннатни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари деб ният қилиб ўқиса, савоб олади, Аллоҳ таоло унга раҳм қилади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!