Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шартли талоқ ҳақида

10:05 / 15.06.2016 | Abdulloh | 4677

Ассалому алайкум! Саволим бор эди, масалан эр хотинига «фалон ишни қилсанг талоқсан» деган маънода шарт қўйган бўлса ва хотини ўша ишни қилмасдан олдин, эр киши айтган шартини қайтариб олса бўладими? Агар бўлса каффорати борми? Кейин аёл ўша ишни қилса талоқ тушмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол: Агар бир киши ғазаби чиққан ҳолда агар сен шу ишни қилсанг ёки шу гапни гапирсанг менинг никоҳимдан чиқасан деса, кейинчалик шу гапини қайтиб олмоқчи бўлса, бўладими ва иккинчидан эр юқоридаги сўзни айтганидан кейин аёл ўша шартни бажариб қўйса талоқ тушадими? Жавоб: Биринчидан, талоқни бирор шартга таълиқ қилгандан кейин уни қайтиб олиш ихтиёри мавжуд эмас. Иккинчидан, юқоридаги сен шу ишни қилсанг менинг никоҳимдан чиқасан деган ўринда аёл ўша ишлардан бирортасини қилса талоқи  боин тушади. Чунки, никоҳимдан чиқасан деган сўз киноий талоқ ҳисобланади. “Чиқасан” сўзи келажакни ифода қилсада, ваъда эмас. وَالطَّلَاقِ وَالْعَتَاقِ وَالنَّسَبِ وَالْوَلَاءِ فَإِنَّهَا لَا تُرَدُّ بِالرَّدِّ “Талоқ, итоқ, насаб ва вало қайтариб олдим дейиш билан қайтмайди” (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat