Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Доллордаги савдо

16:48 / 04.07.2022 | Bek | 761

Ассалому алайкум! Мен бир насия савдоси билан шуғулланадиган доконга 1060$ лик маҳсулотни 1ой муддатга насияга бердим. 1ойдан сўнг менга пулларни сўмда қайтарди. Чунки улар сўмга пичиб мижозга сотади, доим сўмга иш қилади. Бундай доконлар курс кўп ўзгаргани учун доллорни 1та қийматда белгилаб олади, ҳисоб китобда адашмаслик учун. Улар доллор қийматини 1$=11110сўм қилиб белгилаб олган экан. Ўша куни курс 11075сўм эди. Лекин мен пулларни доллор қилмадим сўмлигича қолди. Ҳозир курс 11015сўм. Агар мен пулни олган кунимдаги курс бўйича ҳисобласам 26500сўм, бугунги курс бўйича ҳисобласам 90100сўм пул ортиб қоляпти, яна курс тинимсиз ҳар куни ўзгариб боряпти. Бу ҳолатда рибо йўқми? 2) биронтасига доллорда нарса сотсам у пулни сўмда қайтарса сўнг мен пулни ўша захоти доллор қилмасдан жараённи кузатиб туриб доллор ошиши ёки камайишига қараб (фойда олиш мақсадида) бир қанча муддатдан сўнг пулни доллор қилиб олсам бўладими? Илтимос батафсилроқ тушунтирсангиз чунки шу фаолиятни йўлга қўйяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Рибо йўқ.

2). Жоиз. Қарз ёки савдо туфайли зиммага тушган қарздорликни бошқа пул бирлигида қайтаришни талаб қилиш жоиз эмас. Қарз зиммага тушганида қандай пул бирлигида бўлса қарздор ўшандан бошқасини беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Аммо икки тарафнинг розилиги билан қарздорлик ёпилаётган пайтда исталган курсда бошқа пул бирлигида қайтариш мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat