Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топиб олинган буюм

19:48 / 04.07.2022 | Muzaffar | 1062

Ассалому алайкум! Ажойиб бир буюм топиб олдим билишимга кўра топиб олинган нарса эгаси топилмаса 1 йил сақланади шунда ҳам топилмаса эҳсон қилинади савоби буюмнинг эгасига бўлади. Ман топиб олган буюмим унча қиммат эмас ва жуда гавжум жойда йўқотилган, у буюм менга жуда ёқиб қолгани ва эгасини топиш деярли иложсиз бўлгани учун 1 йил кутмасдан унинг қийматича эҳсон қилиб топиб олган буюмимни ўзим ишлатсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқотилган буюмни олаётган пайтида бунга бошқаларни гувоҳ қилиш, сўнгра топилмани эълон қилиш ва эгаси қидириши мумкин бўлган муддат кутиш шарт. Шундан сўнггина уни садақа қилиш жоиз бўлади. Агар топиб олувчи фақир бўлса ушбу ҳолатда топилмани ўзига олиб қолиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat