Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибода насия ва қабз масаласи

22:33 / 08.01.2023 | m | 947

Ассалому алайкум! Савдо китобининг рибо бобида рибо молларида савдо қилаётганда масалан 1 кило шакарни 1 кило шакарга сотиб олаётганда миқдор бир хил болиши шарт қилинади. Шу билан бирга насия мумкин эмас экан. Лекин кейин пуллар ҳақида гап кетганда рибо бобида, пулларда қабз шарт қиланади, лекин масалан юқоридаги мисол каби тайин қилиниши мумкин бўлган молларда( масалан манабу шакардан 1 килони анави 1кило шакар эвазига оламан деганда) қабз шарт қилинмайди дейилган. Тушунолмаган жойим олдинига насия жоиз эмас деб туриб кейиб қабз шарт қилинмайди деган жойи болди. Шуни илтимос тушунтириб бера олсизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рибавий молларда насия жоиз эмас” деганда эвазларнинг иккаласи ҳам савдо мажлисида тайин қилиниши ва зиммада дайн (яъни қарз каби) бўлиб қолмаслиги назарда тутилади.
Мисол учун: 1 кило шакарни 2 кило унга сотишда савдо дуруст бўлиши учун савдо мажлисида иккала эваз ҳам тайин қилиниши (уйимда турган 1 кило шакарни сенинг уйингдаги 2 кило унга сотдим каби) ва муддат шарт қилинмаслиги керак.
11000 сўм пулни 1 долларга сотишда савдо дуруст бўлиши учун иккала эваз ҳам тайин қилиниши (пуллар сўз ва таърифлаш билан тайин топмайдиган мол бўлганлиги туфайли, уларни тайин қилиш фақат қабз қилиш орқали бўлади) ва муддат шарт қилинмаслиги керак. Бу шартларнинг қўйилиши эса пуллар савдосида иккала эваз ҳам савдо мажлисида қабз қилинишини тақозо қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat