Ассалому алайкум! Тасаввур килайлик, мен бирорта яқинимга қарзга қанчадир пул бердим каттароқ суммада. Айтайлик 1 ой муддатга, лекин у вақтида қайтармадида, 1 йилдан кейин қайтариб олиб келди, лекин у вақтда нархлар кўтарилиб инфлятся хисобига у пулни қадри пасайиб кетти. Бу холатда қандай йўл тутиш керак? Айнан ўша миқдордаги пулга рози бўмаямман ман, чунки қадри тушиб кеткан, у эса шуни ол бўлмаса ўзинг биласан ман қарзимни қайтаряпман деб туриб олган. Ким хақ?
– Ва алайкум ассалом! У ҳақ. Қанча қарз берган бўлсангиз ўшандан ортиғини олишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!