Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонликк қўй сотиб олиш

20:42 / 05 август | Санжар Раззаков | 48

Ассалому алайкум! Сиздан курбонлик учун қўй сотиб олишдаги бир масала хакида сурамокчиман. Маълум бир микдорда гушт берадиган куйни узи танлаб, суйиб бериш шарти билан кассоб билан маълум бир нархга келишдик. Суйгандан кейин гушти келишилгандан 1/4 кисмга кам чикди. Қассоб қурбонлик учун олинган қўйни тирик вазнига савдолашиб олиниши, ундан канча гушт чикишини олдиндан билолмаслигини айтиб, мен буюртма килган вазндаги куйни олиб келмаганлигини оклади. Саволим шуки, кассоб менинг вакилим сифатида бозордан куй танлашда мутахассис була туриб, мулжалдагидан 14 кг кам гушт берадиган куйни олиши, курбонлик учунлигини бахона килиб мендан олган пулини кайтармаслиги, кайтарса, курбонлигим утмаслигини айтиши канчалик тўғри? Вахолангки, суйилгандан кейин куйнинг гуштидан ташкари булган нарсаларини хам кушиб тортганимда келишилган тирик вазндан 30 кг кам чикди. Курбонлик учун булганлиги кассобдан хаккимни талаб килишимга монелик киладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тирик вазнда 30 кг кам бўлиши бу қўй учун катта фарқдир. Шунга кўра вакил ваколатга хилоф қилган ҳисобланади. Энди сиз уни шу қилган ишига ижозат берсангиз ва ҳеч нарса ундириб олмасангиз қўй сизники ва қурбонлигингиз дуруст. Агар ижозат бермасангиз қўйни (гўшти ва бошқа барча нарсалари) қассобга қайтарасиз, у пулингизни сизга қайтаради, қурбонлигингиз эса дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat