Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

КУРЪОН КИРОАТИГА РИЁ АРАЛАШСА ДАВОСИ НИМА?

00:00 / 03.10.2008 | eski savollar | 3401
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МУХТАРАМ УСТОЗ!Мен Куръонни тула ёд олиб кори булишни орзу киламан ва бунга харакат килмокдаман. Лекин кунглимга гохида риёга олиб борадиган хаёллар урнашиб коляпти. Аллох ризолиги учун ёдлаяпман дейманку, лекин гохида давраларда Куръонни чиройли укиш, хамманинг мени кори дейиши хаёлимга келиб колади ва дарров бу хаёлдан четланиб истигфор айтаман. Гохида куркиб кетаман, илм олсам-у, бу Аллох ризолиги учун булмаса нима ахволга тушаман киёмат кунида деб. Биродарлар билан намоз укиб булгандан кейин, менга кироат килишни айтишади. Шу пайтда юкоридаги хаёллар куп кела бошлайди, лекин узим риёни ёмонлигини биламан.Маслахат беринг, бундай яширин риёни давоси борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- РИЁНИНГ ДАВОСИРиёнинг муолажаси икки турли бўлади.Биринчиси – унинг асл томирларини қўпориб ташлаш.Иккинчиси – содир бўлиб турган риёни даф қилиш.Сўзни биринчисидан бошлайлик. Риёнинг асли обрў ва мартаба муҳаббатидир. Бу нарсанинг тафсилоти уч нарсага бориб тақалади.1. Мақтов лаззати муҳаббати.2. Танқид аламидан қочиш.3. Одамлар қўлидаги нарсага таъмагирлик қилиш.Бунга имом Бухорий ва имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида келган бир ҳадис далилдир.Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир одам келиб Набий алайҳиссаломдан: «Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, шижоат билан урушга кирган одам Аллоҳнинг йўлида урушган бўладими, тарафкашлик учунми ёки риё учунми?» деди. У зоти бобаракот: «Ким Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учун урушга кирса, Аллоҳнинг йўлида урушган бўлади», дедилар».Бухорий ва Муслим ривоят қилган.«Шижоат билан» дегани зикр қилиниши ва мақталиши деганидир. «Тарафкашлик учун» дегани – танқиддан қўрқиб дегани.«Риё учун» дегани унинг кимлигини кўриб қўйсинлар учун дегани. Мана бунинг оти обрў ва мартаба муҳаббатидир.Гоҳида инсон мақтовни истамаслиги мумкин. Аммо қораланишдан қўрқади. Бунга шижоатлилар ичига тушиб қолган қўрқоқ мисол бўлади. У қораланмаслик учун қочмай собит туриши мумкин.Шунингдек, илмсизликда айбланишидан қўрққан одам билмаса ҳам фатво бериб юбориши мумкин. Риёкорлик шу каби тарзлар ила содир бўлади.Риёнинг асл томирларини қўпориб ташлаш иложи қандай бўлади?! Маълумки, инсон ўзи учун ҳозир ёки келажакда фойдали бўлган нарсаларга рағбат қилади. Агар у бир нарсанинг ҳозирда ҳузурбахш бўлса ҳам кейин зарарли эканини билса, ундан рағбатини кесиши турган гап. Мисол учун, асалга заҳар қўшилиганини билган одам аслнинг лаззатидан ўйлаб ўтирмай воз кечади.Риё ҳам худди шунга ўхшашдир. Агар инсон риёнинг бу дунё ва охиратдаги зарарларини англаб етса, уни тарк қилиш турган гап. Инсон ўзига ўхшаган одамларнинг мақтови дея риё қилаётганда Роббисининг мақтовидан маҳрум бўлишини ва азобига қолишини ўйласин.Инсон ўзига ўхшаган одамларнинг қоралашидан қўрқиб риё қилётганда Роббисининг қораловидан ва азобидан қўрқсин.Инсон ўзига ўхшаган одамларнинг қўлидаги нарсага таъмагир бўлиб риёкорлик қилаётганда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзигина қалбларга ман қилиш ва бериш туйғуси ва истагини солувчи зот эканини ўйласин. Ундан ўзга ризқ берувчи йўқ. Бандадан таъмагир бўлган одам муродига етганда ҳам, хору зор бўлиши турган гап. Бас, шундай экан, қандоқ қилиб Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги нарсани қўйиб бандадаги нарсага таъмагир бўлади?!Бу борадаги фойдали даволардан бири нафсини ибодатни махфий қилишга ўргатишдир. Зотан, риёнинг амалларни махфий қилишдан афзал давоси йўқ. Бу иш аввалда жуда ҳам қийин бўлади. Аммо бир муддат қийналиб бўлса ҳам сабр қилиб борса, кейин иш осонлашиб кетади. Аллоҳ таоло унга мадад беради. Бандадан ҳаракат, Аллоҳдан барокат. Иккинчиси – содир бўлиб турган риёни даф қилиш.Ибодат пайтида пайдо бўладиган риёни даф қилишни ҳам ўрганиш лозим. Шайтон ибодат пайтида бандани тек қўймайди. У лаънати риё хотираларини эсга солиб туради. Шунинг учун банда нафсига қарши жиҳод қилиб туриши керак. Қаноат ва ўзини одамлар назаридан тушириш ила қалбидаги риё ўсадиган жойларни қўпориб ташламоғи керак. Одамларнинг мақтовига ҳам, қораловига ҳам эътибор бермасин. Одамлар билди нимаю, билмади нима, Аллоҳ таолонинг Ўзи билса бўлди, десин.Мақтов офатига рағбати қўзиб қолса, нафсига риё офатини ва Аллоҳ таолонинг ғазабига учрашини эслатсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat