Ассалому алайкум! Оиламизда барака йўқдек гўё, Ота онам укам 13 йилдан бери чет давлатда ишледи, хеч биримиз икки бўлмайди, бунга сабаб деб Ота онамни ёшликда қилган хатоларимикан деб ўйлаб қоламан, Отамни Бобом билан бувим оқ қилган экан қарғаган экан. Сабаби ота онамни ажравориб кейинг дадамни қайта уйлашган лекин дадам бошқа аёли билан кўп яшамай бизни танлаган. Шунда бобом билан бувим дадамни оқ қилган экан, дадам уларни оламдан ўтканида хам келмаган, дадамни бошқа уйланган аёлидан фарзанди хам бор яъни синглим уни тан хам олмайди умуман, енг ачинарлиси бобом билан бувим, дадамга аёлинга 3 талоқ қўясан деган экан(мани онамга) 3 талоқ тушган экан лекин дадам қайта келиб никоҳ ўқитган экан хеч қандай йўл йўқ бўлса 3 талоққа улар хозиргача беникоҳ яшашяпди. Шу ишлар учун касофати уряпдими? Барака йўқлигина уймизда
– Ва алайкум ассалом! Баракани Аллоҳнинг буюрганларини ҳеч тараддудсиз бажариб, ман қилган ишларидан тийилишда ва намозни ўз вақтида қоим қилишда топасиз. Васвасага тушманг. Ота-онангиз ҳақида гумон билан гапирманг. Ҳолат сиз айтаётгандек бўлмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам!