Ассалому алайкум! Холамни тўйлари бўлган ўша даврдаги этиборсизлик, илмсизлик учунмикин никох ўқилмаган. 2 йилдан кейин поччамни хохиши ва хиёнати сабаб ажрашишган. Талоқ сўзи хам ишлатилмаган. Орада қизлари бор, 19 ёш бўлиб қолди. Холам бошқа турмуш қурмадилар халигача. Қизлари никохсиз туғилган хисобланадими, бундай вазиятда холам, қизлари нима йўл тутишлари керак?
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарса қилмайди. Никоҳ ўқилмаганидан кейин талоқ сўзини айтишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!