Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо ҳақида

19:21 / 21.08.2022 | Bobur Bek | 875

Ассалому алайкум! 1). Бир дўкон олдик бу дўконни юргизиш учун маблағ етишмаябди шунга бир танишимда пули бор лекин ҳаром ҳам аралашган уни пулида спиртли ичимликлардан даромади бор яни ҳалоли ҳам ҳаром пули ҳам аралаш. Энди биз шу инсондан шерикчиликка келишиб фойданинг 70/30 ми ёки бошқа сифрларда келишиб унинг пулини олиб ўз бизнесимизга қўшиб ишлатсак бўладими? Уни пули бизга ҳалол бўладими? 2). Бирорта машинани вариантга мисол 1 йилга қарзга олиб уни сотиб ишлатсак бўладими шартнома қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаром пулларни шерикчиликка тикадиган бўлса жоиз эмас.

2). Буни иқтисод тилида таварруқ дейилади. Сурати шуки, пули йўқ инсон бирор буюмни насияга олиб, учинчи бир шахсга арзонроққа нақдга сотиб юборади. Уламолар буни умумий тарзда макруҳ деганлар. Бунга одатланиб олмаслик керак, чунки биз шу ишга одатланган жуда кўп инсонларнинг бирини дўпписини олиб бошқасига кийдирувчи бўлиб қолганларини кўрдик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat