Ассалому алайкум! Мен талабаман. Бошқа вилоятда ўқийман. Ётоқхона берилмагани учун квартирада тураман. У квартира ижарачиси нархни қиммат қўйганлиги ва шу қимматлигига яраша шароитлари мавжуд эмас. Шу сабабли мен бошқа жой топдим ва у ерга отиб кетмоқчи бўлсам ижарачи бир ой учун олдиндан тўлаган тўловимни қайтариб бермаслигини айтди. Бунинг ҳукми ёки йўли қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бошида шунга келишилган бўлса сиз ҳам ойни охиригача туриб ҳаққингизни қолдирмай кейин чиқиб кетинг. Валлоҳу аълам!