Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фойдага пул олиш

00:00 / 04.05.2009 | eski savollar | 2427
Ассаламу алайкум ҳурматли устоз. Илтимос бир масалага ойдинлик киритиб берсез. Мен атторчилик маҳсулотлари сотаман. Шериликка пул олиб фойдаланмоқчиман? Мени öйлантирган томони, кундалик эҳтиёжларимга доим шу пулдан ишлатаман. Бошқа даромадим йöқ. Яна маҳсулотими тури кöп ва нарҳи ҳар куни ҳарҳил сотилади. Бу кундалик фойдани ҳисоблаб боришни қийинлаштиради. Шу ҳолатда шериликка пул олиб айлантирсам бöладими. Мен пул берган одамга фойдани қанде ҳисоблаб беришим кере? Шу ҳолат ҳақида динимизда алоҳида кöрсатма борми?Жавобиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай иш бирлигига шариат истилоҳида «музораба» деб ном берилган. Музораба ҳақида қис-қача умумий маълумотлар қуйидагилар:Музораба «ер юзида юриш» маъносини англатади. Чунки, бу ишни юритувчи ер юзида талаби касб қилиб юради.Музорабада раъсулмол бир томондан, хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молини унга беради. Тушган фойда келишувга асосан бўлиб олинади. Зарар мол эгасига бўлади. Ишчи эса қилган меҳнатидан зарар кўради, холос.Музораба Қуръон, Суннат, Ижмоъ ва Қиёс ила собит бўлгандир.Аллоҳ таоло «Муззаммил» сурасида:«Бошқалар ер юзида юриб Аллоҳнинг фазлини ахтаришини, (билади)», деган (20-оят).Аллоҳ таоло «Жума» сурасида:«Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўй-лаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан та-лаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз», деган (10-оят). Имом Табароний қилган ривоятда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтганлар:«Саййидимиз Аббос ибн Абдулмуттолиб молни музораба учун берса, уни денгизда олиб юрмаслик, у билан водийга тушмаслик ва у ила ҳайвон сотиб олмасликни шарт қилар ва буларни қилса тўлаб беришини айтар эди. Унинг шартлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етганида ижозат бердилар».Ибн Можа Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Уч нарсада барака бордир: Баҳосини кейин бериш шарти ила сотишда, муқоразада (савдо молларини алмаштиришда) ва сотиш учун эмас, рўзғор учун буғдой билан арпани аралаштиришда», дедилар».Ижмоъдан далил келтирадиган бўлсак, саҳобалардан кўплари етимнинг молини музорабага берганлари ва бирор киши буни инкор қилмагани маълум ва машҳур.Қиёсга келсак, музораба мусоқотга қиёс қилинган. Одамларнинг ҳожати доимо бу каби нарсаларга тушиб туради. Улардан баъзиларининг моли бўлади. Аммо уни ишлатишга имкони бўлмайди. Бошқасининг имкони ва билими бор. Лекин моли бўлмайди. Музораба орқали иккисининг ҳам ҳожати чиқади. Музорабани «Мухтасари Виқоя»нинг соҳиби қуйидагича таърифлайди.У бир кишидан мол ва бошқасидан иш ўлароқ фойдага шериклик шартномасидир. У аввал вадийъа қўйиш ва иш пайтида эса вакил қилишдир. Яъни, музорабанинг аввалида моли бор шахс шеригига уни топшириб қўяди. Шерик молни ишлатишга киришганда худди вакилдек ҳолга ўтади.У фойда кўрилса, ширкатдир. Агар хилоф қилинса, ғасбдир.Яъни, музораба омонат билан йўлга қў-йилиб икки тараф фойда кўрса, ширкат бўлади. Агар шерик хилоф қилиб фойдани бермай еб кетса, ғасб–бировнинг молини тортиб олишдир.Агар барча фойда мол эгасига шарт қилинса у – бизоъадир.Бизоъа – ишчининг текинга ишлаб беришидир.Агар фойданинг ҳаммаси ишчига деб шарт қилинса, қарз бўлиб қолади.Агар фосид бўлса, фосид ижарага ўхшаб қолади. Унга фойда бўлмайди. Иш фойда бердими, йўқми, барибир унга ишининг ажри берилади.Фосид ижарада иш ҳақи берилгани каби.Муҳаммадга хилоф ўлароқ унинг иш ҳақи фойдадан шарт қилинган миқдордан ошмайди.Яъни, музораба шартномасида иш бажарувчига маълум миқдордаги улуш келишилган эди. Аммо музораба фосид бўлгани учун унга улуш эмас, иш ҳақи бериладиган бўлди. Ўша иш ҳақи белгиланган улуш миқдоридан зиёда бўлмаслиги лозим. Бу имом Муҳаммаднинг гапига хилофдир. У киши иш бажарувчи ажри мислни олади, деганлар.Фосид музорабада худди саҳиҳдаги каби зомин бўлмайди. Яъни, музорабадаги иш бажарувчи тараф мабодо касодга учраб зарар торадиган бўлса, тўлаб бермайди ёки зарарни тўлашга шерик бўлмайди. Бу Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ алайҳнинг айтганлари. Имом Абу Юсуф ва Муҳаммадлар у ҳам зарарга шерик бўлади, деганлар. Ҳиндовий, барчалари фосид музорабада зарарни тўламайди, деганларини келтирган. Демак, музораба шартномасини тузаётганда имом Абу Ҳанифанинг гапига амал қилинадими ёки бошқаларникига, шуни аниқлаб олиниши керак.Кўриниб турибдики, саволда келган маълумотларнинг барчаси ҳам қоидага тўғри келмайди. Шартномачилар ўша хатоларни тўғрилаш керак. Аммо бу тижоратда фоиз борми, деган саволга фоиз йўқ, деган жавоб бўлади. Бу ерда фойдани бўлиб олиш бор. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat