Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Исломда илми кучли инсонлар жинлар билан гаплашармиш, жинлар у кишини жонига тегиб кетганидан уларнинг китобини олиб қўярмиш ва у кишига жинлар итоат этармиш ва ҳоказо. Шундай гаплар кўпайиб кетди. Буларга нима дейсиз?
– Ва алайкум ассалом! Илми кучли киши жинлар билан гаплашмайди. Барча фуқаҳолар, ким жин билан гаплашишни даъво қилса, шаҳодати қабул бўлмайди, деганлар. Жин билан гаплашишини даъво қиладиганлардан узоқда бўлишга ҳаракат қилиш керак.