Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзиники бўлмаган пулни закоти

16:25 / 27.08.2022 | MARJONA | 931

Ассалому алайкум! Мени машина урди (бу ҳақида ички ишларга ҳабар бермадим) оғир тан жароҳати олмадим, мени урган одам шифохонага олиб бориб барча дори дармонларимни олиб берди ўз ҳисобидан, мен ҳеч қандай ҳаражат қилмадим кейин уйимизга олиб келиб қўйди ва қўлимга 100 Ақш доллари берди (Нима мақсадда берганини билолмадим) мен олмадим лекин қанча рози бўлмасакда қўярга қўймай сумкамни чўнтагига солди қилган ишидан пушаймон бўлиб, лекин бизга у пул керак эмас. Саволим: Мен бу пулни закот қилсам бўладими закотни уни номидан қилайми ёки ўзимни номимдан яни ким ҳақли? Агар закот қилсам ўзимни аммамга қилсам бўладими улар ажрашган аёл, битта ўғиллари бор уй-жой қиляптилар (кўплар ажрашган бўлганликлари учун у кишига моддий ёрдам қилади) уйларига эшик олишга сарфламоқчилар шу кишига берсак тўгри бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У пулни сизга мулк қилиб берибди. Уни эҳсон қилишингиз шарт эмас. Агар эҳсон қиламан десангиз хоҳлаган инсонингиз номидан эҳсон қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat