Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дажжолга қарши дуо

14:57 / 10.07.2020 | Ibroxim | 1758

Ассалому алайкум! Қиёматдан олдин дажжол чиқиб одамларни мен Ҳудоман деб алдайди, агар мўмин одам уни ёнига бориб қолса ёки ёнидан ўтса уни алдаб кофир қилиб қўяр экан. Шу ростми? Мўмин одам дунёда қилган амаллари ундан сақланишга паноҳ бўлмайдими? Ундан ҳийласидан сақланишга дуо борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқинг. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدْعُو اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ
زَادَ فِي رِوَايَةٍ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْمَأْثَمِ وَالْمَغْرَمِ، فَقَالَ لَهُ قَائِلٌ: مَا أَكْثَرَ مَا تَسْتَعِيذُ مِنَ الْمَغْرَمِ، فَقَالَ: إِنَّ الرَّجُلَ إِذَا غَرِمَ حَدَّثَ فَكَذَبَ وَوَعَدَ فَأَخْلَفَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ
 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намозда) дуо қилиб:
«Аллоҳим, албатта, мен Сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ тилайман», дер эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Аллоҳим, албатта, мен Сендан гуноҳдан ва қарздан паноҳ тилайман» (дер эдилар). Бас, бир одам у зотга:
«Қарздан бунча ҳам кўп паноҳ сўрайсиз?!» деди.
«Агар киши қарз олса, гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу дуони Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўқиганлари бошқа бир ривоятда ҳам таъкидланган экан.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Намозда ушбу дуони қилиш.
2. Қабр азобининг ҳаққлиги ва ундан паноҳ сўраб, Аллоҳга ёлвориб туриш кераклиги.
3. Дўзах азобидан ҳам паноҳ тилаб, дуо қилиб туриш лозимлиги.
4. Тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ сўраб, Аллоҳга ёлвориб туриш.
Тириклик фитнаси кўпроқ молу дунёда, бола-чақада, ўлим фитнаси эса жон таслим қилишда ва қабр¬да бўлади.
5. Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ тилаб туриш. Бу масаланинг баёни бундан кейин келади.
6. Аллоҳ таолога гуноҳ қилишдан сақлашини сўраб, дуо қилиш.
7. Қарздор бўлиб қолишдан паноҳ сўраб, дуо қилиш. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat