Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб ходим сўради. Шунда у зот унга:«Эй, Аллоҳим! Эй, етти осмоннинг роббиси ва улуғ аршнинг роббиси! Эй, роббимиз ва барча нарсанинг роббиси! Эй, Таврот, Инжил ва Қуръоннинг нозил қилувчи! Эй, донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман. Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ! Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ! Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ! Мени қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин дедилар».Муслим ва Термизий ривоят қилган.Қарзи бор ва фақирликка учраган одамларга ушбу дуони ўқиб юриш тавсия қилинадиБир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим берган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».Термизий ривоят қилган.Мукотаб-хўжаси билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр-Ямандаги бир тоғнинг исми. Дуонинг маъноси-Эй, Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин.Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:«Эй, Абу Умома! Сени масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда кўрмоқдаман?» дедилар.«Мени ғамлар ва қарзлар босди, Эй, Аллоҳнинг Расули!», деди.«Сенга агар айтсанг Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.«Ҳа, Эй, Аллоҳнинг Расули!», деди.«Эрталаб ва кечқурун «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғалбатид дайни ва қоҳрир рижали» дегин», дедилар.Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетгазди ва қарзларимни узди».Абу Довуд ривоят қилган.Дуонинг маноси - Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман.Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.