Ассалому алайкум! Мен Тошкент шахридан онамнинг номларига уй олдим. Шу уйда оилам билан яшайман. Онам Қаршида муқим яшайдилар. Отам-онам бизникига келсалар намозни қаср қилиб ўқишадими ёки тўлиқ? Уйни ўзим сотиб олганман. Лекин кейинчалик сотмоқчи бўлсам нотариусда барибир улар имзо чекишади.
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз сизнинг Тошкентдаги уйингизга 15 кундан оз вақт туришни ният қилиб келишса намозларни қаср қилиб ўқийдилар. Валлоҳу аълам!