Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Заиф ҳадисларга амал қилса бўладими?

00:00 / 09.10.2008 | eski savollar | 2607
Ассалому алайкум муҳтарам устоз!Сизга айрим саволлар билан мурожаат этишга ижозат бергайсиз:1. Ҳаммага маълумки, ҳадисларнинг ишонарлилари яъни саҳиҳ, ҳасан, ғариб, заиф, мурсал, муъзал, мунқотиъ, мудаллас, мавзуъ, матрук даражалилари бор. Шариат ҳукмларига амал қилишда албатта саҳиҳ ҳадислардаги ҳукмлар олинишини биламан. Лекин ақидавий масалаларда даражаси заиф бўлган ҳадисларда келган ҳукмлар, ривоят ва ҳикояларга ишониб эътиқод қилса бўладими. Ёки бу ҳадисларни ривоят қилиш, унга ишониб, амал қилиш мумкин эмасми? Масалан: 1. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади “Пайғамбар :саw айтганларки: “Бир соатлик тафаккур бир йиллик нафл ибодатдан яхшидир”. Мавзуъ ҳадис*. 2. Ибн Аббос Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Аллоҳ таоло Адн жаннатини яратган вақтда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсониятнинг кўнглига келмаган нарсаларни яратди. Сўнг Аллоҳ таоло унга, гапир деди. «Албатта, мўминлар нажот топди», деди уч бор. Сўнг «Мен бахилга, мунофиққа, риёкорга ҳаромман», деди жаннат». Заиф* Абу Наъийм “Жаннат сифатлари” китоби ва Табаронийнинг “Ал-Кабир”. 3. Абу Ҳасан ибн Умардан, Аллоҳ икковларидан ҳам рози бўлсин, ривоят қилади: «Пайғамбаримиз :саw айтдилар: «Нима қилгайсан, эй Умар, агар сенинг олдинга икки фаришта - Мункар-Накир келишса, иккови қоп-қора, кўзлари кўк бўлса, тишлари билан ерни ўйиб келса. Икковларининг овозлари қаттиқ момақалдироқдай бўлса, кўзлари чақмоқдай бўлса?» Умар розияллоҳу анҳу айтдилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг аҳлим бўладими, худди мен бу кунда бўлганимдек?» Расулуллоҳ: «Ҳа», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу айтди: «Ундай бўлса, икковига ҳам кифоя қилурман, Аллоҳнинг изни билан». Пайғамбар :саw айтдилар: «Албатта, Умар муваффақ қилинади». Мункар*. Байҳақий «Азабул-қабр», Абу Довуд, «Албаъс».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Сунний ақийдалар» китобини ўқиганингизда бу саволга аллақачон жавоб топган бўлар эдингиз.Ақийда ҳужжатлари бўйича хулосалар:1. Қуръони Каримнинг собит бўлиши қатъий эканига эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.2. Қуръони Карим қатъий далолат қилган аҳкомлар ва хабарларга эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутавотир ҳадислар қатъий собит бўлганига эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.4. Мутавотир ҳадислар қатъий далолат қилган нарсаларга эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.5. Ислом уммати ўзининг биринчи асрларида инкорсиз қабул қилиб олган оҳод ҳадисларнинг ҳукми мутавотир ҳадислар кабидир.6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қатъий нисбат билан собит бўлиб, далолати ҳам қатъий бўлган ақийдани инкор қилувчи кимса Исломдан чиқади.7. Ким қатъият ила собит бўлиб, далолати зонний бўлган, оҳод ҳадисларга ўхшаш зонн билан собит бўлиб, далолати қатъий бўлган, зонн ила собит бўлиб, далолати ҳам зонний бўлган ақийдани инкор қилса кофир бўлмайди. Агар зонн ғолиб бўлмаса ва инкор қилувчининг очиқ-ойдин ҳужжати бўлмаса, у фосиқ ва осий бўлади.Кўриниб турибдики, сиз келтирган ривоятлар ва уларга ўхшашлар ақийдада мутлақо далил бўлса олмайди. Ақийдага далиллар ўаръий ҳукмлар далилидан ҳам кучли бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat