Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусул қилиш

16:33 / 06.10.2022 | Qaxramon | 912

Ассалому алайкум! Бирор киши ишга борганда у одамдан маний келса, пешоб қилгандан сўнг ёки ишга келишдан олдин маний келган лекин у одамнинг ўзи билмайди ишга келгандан сўнг гусул вожиб бўлди деб ўйлайди (жуда кам бир томчи миқдорида маний келса) лекин кечгача яъни уйга боргунча ғусул қилишга имкони йўқ бундай ҳолатда тахорат олиб намоз ўқиса бўладими ёки уйга борганда ғусул қилиб қолиб кетган намозларини қазосини ўқийдими? Ва бу қазо бўлиб қолган намозлари учун унга гуноҳ ёзиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар чиққан нарса ҳақиқатда маний бўлса ғусл қилишингиз шарт. Шароит йўқлиги узр эмас. Чунки астойдил ҳаракат қилсангиз имкон топасиз.
Агар чиққан нарса мазий бўлса таҳорат кифоя.
«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик. (Кифоя).
Маний ва мазий томган кийимнинг томчи миқдорига қаралади, агар маний тўрт грамм миқдорича бўлса, мазий эса кафтни текислаб, ичига сув қуйилганда қанча жойни эгаллаганча жойга тарқаган бўлса у кийимда намоз ўқиш макруҳи тахримий бўлади. Ундан ошса намоз ўқиш жоиз бўлмайди. Ундан кам бўлса макруҳи танзиҳий бўлади.
Манийда ғусл, мазийда таҳорат вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat