Ассалому алайкум! Мен Чуст Истироҳат боғида жойлашган Чойхонада иш бошқарувчи бўлиб ишлайман. Иш вақтим 08.00дан 23.00гача, Ёз ойларида кунлик 5 маҳал намоздан фақат Бомдот намозини жамоат билан адо эта оламан. Қолган 4 маҳал намозни Чойхонадаги намозхонада имкон қадар вақтида адо этаман. Саволим шундан иборатки: Ишлаётган вақтимда Пешин, Аср, Шом ва Хуфтон намозларига айтилаётган Азонларни эшитаман. Маҳалламиздаги масжидда Азон чақирадиган Акамиз намозга айтилган Азонни эшитган одам намозни адо этиш учун Масжидга келиши керак дедилар. Мани ишлаш жойимда буни иложи йўқ десам, унда сиз қасддан намозга келмаган одам ўрнида бўласиз дедилар. Жамоат билан ўқилган намоз 27 даража савоби кўпроқлигини яхши биламан, лекин сабаби тирикчилик, Оиламга ҳалол луқма топиш йўлидаман. Акани у гапларидан кейин қалбимга ғашлик кириб қолди, қандай йўл тутганим тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Ишхонангиз масжидда овоз кучайтиргичларсиз бомдод намозига (чунки шу вақтда шовқин кам бўлади) азон айтилганида эшитиладиган даражада яқинликда бўлса иш берувчингиз билан гаплашиб, масжидга чиқишга рухсат олишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!