Ассалому алайкум! Қизимни илмини ошириш учун олийгоҳга кириши учун мендан пул сўрашди. Лекин фарзандимни билимига ишониб бермадим, чунки биламан бу ҳам порахўрликка киради. Лекин агар берсам фарзандимни олган илми ҳам ҳаром ҳисобланадими? Чунки бошқачасига ҳозирги кунда ўз кучи билан қанча ҳаракат қимайлик иложи бўлмаяптику.
Ва алайкум ассалом! Пора ҳар қандай ҳолатда ҳам жоиз эмас. Лекин ўз билими билан кираётганлар ҳам кам эмас. Валлоҳу аълам!