Ассалому алайкум! Мен бир корхонада сотув агенти булиб ишлайман. Корхона менга товар беради масалан 1000 сўмдан сотин деб, мен шу товарни устига озроқ қўйиб сотишим жоиз бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қўлингиздаги товар омонат бўлиб, сизнинг мулкингиз эмас. Шундай экан, эгасидан берухсат унга пул қўйиб сотишингиз ва ортиқчасини олиб қолишингиз хиёнат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!