Ассалому алайкум! Мен, 4-курс талабасиман. Яқинда, контрактимиз пулини кечиктириб тўланса жарима борлиги ҳақида ҳабар келди. Шунда бу рибо масми деб ўйлаб қолганимдан сўнг, нима қилишим ҳақида ўйланиб қолдим. Мен излангандан сўнг, ўша келишилган тўловдан ортиқча олиниши, жарима кўринишда бўлса ҳам ҳаром деб ишонаябман. Охирги йилим бўлгани учун осон бўлмаслиги мумкн лекн агар тарк этишим керак бўлса шундай қилмоқчиман Ҳудо ҳоҳласа. Рибо жуда ёмонлиги ни билганим учун... Ота-онам ўқишимни давом эттиришимни ҳоҳлайди, уларни ҳурмат қиламан ва ҳафа бўлишларини ҳоҳламайман лекн рибога аралашиб қолишдан қўрқганим учун бу борада ўқишни давом эттирмасамми деб ўйланмоқдаман. Вақтида тўлаб қўяман деб кредит олинмайдику. Вақтида тўлайман деб кредит олса у ҳам барбр рибо, чунки вақтида тўлай олмасам фоиз га ё охиридаги қўшимчасини (жарима) тўлашга рози бўлиб қоладику. Мен ҳам шу контракт борасидаги қўшимча (жаримага) ҳўп дегандай бўлиб қоламан вақтида тўланса ҳам, тўғрими? Илтимос, менга ёрдам беринг, маслаҳат беринг. Тўловни 4та қисмга бўлиб тўласа бўлади. Биринчи муддат 16-сентабргача. Лекн ҳабардан тушунганим шуки, кечиктирилган ҳар ҳафта учун 250,000 сўм тўланиши керак. 24-сентабрдан бошлаб бу жарима ҳисобланади дейилган инглизчада. Бу йилги контракт тўловни 17миллиони тўланган, аммо ҳали яна давоми бор. Агар қолганини ҳам вақтида тўлаб, бу йилни тугатсам менга гуноҳ бўлиб қолмайдими чунки фоиз қиб бермасамда, рибо га рози бўлиб қолган бўламан деб ўйлаябман. Масалан кредит картни ҳам вақтида тўлайман деб олсада барбр уни очтиришни ўзи гуноҳ чунки ўша нарсага , яъни муддатидан кечиксам фоиз/қўшимча тўлашга розилик бергандек бўлади. Бу масалани илтимос чуқурроқ тушунтириб беринг, тўғри йўлни танламоқчиман. Аллоҳ тўғри йўлни кўрсатсин ♡ Яна бир масала шунга боғлиқ. Битта фанимдан АWС аккоунт яратишимиз керак. Бунда эса фойдаланиш шартлари да кредит ҳақида ёки фоиз ҳақида гаплар ёзилган. У аккоунт ни яратсам виза/дебит кард киритсам бўлар экан. Менда виза карта йўқ, агар да ўқишимни почтаси билан очсам виза керак эмас экан. Кредит карта киритилмасада шу ҳақида малумотга розилик берсам гуноҳ бўлади деб ўйлаябман. Агар натўғри бўлсам илтимос менга тушунтиринг. Агар бу нарсадан фойдаланмасам ўқишимга таъсир қилиши мумкн.
– Ва алайкум ассалом! Ўқишни ташламанг. Контракт тўлашга қурбингиз етмаётган бўлса қарзи ҳасана олинг. Валлоҳу аълам!