Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром нарсани сотган сотувчининг ойлиги

20:04 / 23.07.2021 | Werzod | 1463

Ассалому алайкум! Агар бир инсон сотувчи бўлиб ойликка ишласа ва бошлиғи сотишга тамаки ва алкогол махсулотларини сот деб берса. Сотувчининг ойлиги харомми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Очиқ-ойдин сотмайман буларни деб айтиши керак. Шариатимизда истеъмоли ҳаром бўлган нарсани савдоси ҳам ундан тушган даромади ҳам ҳаром ҳисобланади. Сотса қуйидаги ҳадис остига киради: 

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ  

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat