Ассалому алайкум! Бир саволда "Кетишимиздан олдин Хитойнинг 3та шахрида бўлишимизни ва бу шахарлар бир биридан сафар масофасида эканлигини билар эдик." дейилган экан. Яқинда менда хам шу саволга ўхшаган холатда сафар чиқиб турибди. 20 кун давомида Япония мамлакатига. Бу вақт мобайнида Японияниг шахарларининг биронтасида 15 кун турмаймиз, балки 1-3 кун бир шахрида, 1 хафта бошқасида ва хаказо. Сафарга ният қилишда мен яшаб турган жойим билан япониянинг хар бир шахар орасидаги масофани қасд қилишим керакми ёки Япониянинг хар бир шахар орасидаги масофани хам этиборга олишим керак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Японияни қасд қилиб йўлга чиқишингиз билан мусофирга айланасиз. Чунки Япония ва Ўзбекистон орасидаги масофа 89 кмдан зиёддир. У ерга етиб боргач бирор ерда ҳам 15 кун ёки ундан кўп вақт туришни қасд қилмаганингиз учун то юртингизга қайтиб келгунингизча мусофирлигингизча қолаверасиз ва намозларни қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!