Ассаламу алайкум! Бир акамизнинг илтимоси билан сизларга савол йўллаяпман. Улар Россияда бир квартирада уч хўжалик бўлиб истиқомат қилишади. Ҳаммаси ишлайди, фақат кичик келин бекор. Айтишича бир йилдан буён озиқ-овқатларига ўғирлик қилинар экан. “Аммо кимлигини билмасдик” дейди. Хўжаликлар маслаҳатлашиб ўғриликни тўхтатишни келишишган. Ўғрилик эса давом этган. Улар яширин камера қўйиб ўғрини кимлигини билишган. Акамиз “ўғри қариндошим, қандай жазо ёки чора кўрсам, ўғридан ташқари қариндошлар зиён кўрмаслигини истаймиз” дейди. Ёрдамларингизга муҳтожлигини айтди. Узр қисқа қилолмадим.
Ва алайкум ассалом! Насиҳат қилинглар, насиҳатга кўнмаса қилган ишини ошкор қилинглар. Валлоҳу аълам.