Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автокредит

21:20 / 27.11.2022 | Muslima | 1745

Ассалому алайкум! Ота онам неча йиллардан бери маиший техникаларини кредит қилиб оладилар. Неча марта бундай қилманглар базиси шубхали, базиси харом бўлиши мумкин деб чиройли тушунтиришга харакат қилдим. Биз пул тўплай олмаймиз булар олишимиз зарур бўлган нарсалар нима қилайлик бошқа дейишади. Яқинда машина олишди, ярмидан кўпроғини нақдда тўлаб қолганини банкдан автокредит қилишди. Мени яна ақллилик қилмасин деганми билмадим олиб бўлгандан кейин айтишди. Нимаям дердим бир томондан хурсандман, уларниям табрикладим. Қолганини кредит қилдик дейишганда хурсандчилигини йуққа чиқармай деб, Майли машина ёниларга қоладида деб кўнглини кўтаргандек бўлдим. Нимаям дейман, олиб бўлишган эди. Шу ҳар эсимга тушганда нимага ўшанда қайтармадим нега гапирмадим дейман. Ота онамга ақл ўргатишни хам ўзимга эп кўрмаяпман. Энди бундан буёғига шу каби ишларга кўз юмсам бўлаверадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни асло шу ҳолатда ташлаб қўйманг. Шариат ҳукмини эслатиб туришдан тўхтаманг. Хушмуомалаликни ўзингизга лозим тутинг. Улар учун тавфиқ сўраб намозларингиздан кейин дуолар қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat