Ассалому алайкум! Мени ўзим учинчи шахс бўлмаяпманми? Курсларга келаётганлар менинг ўқув марказим уларга хизмат кўрсатаётгани учун(яъни курс пули) пул тўлашади. Ва бу пуллар менинг мулкимга айланмайди ахир? Ва мен ўз мулкимдан ўқув маркази ривожи учун юқоридагидек "бал системаси" қилмоқчиман холос. Айнан бу нарса учун умуман курсларнинг нархи кўтарилмайди(яъни "дўкондаги" нарсаларни қийматини чиқариш учун), буни қиморлигини биламан. Мени шубҳалантирган нарса шунчаки даромадим ўқув марказдан келиши.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!