Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ҳақида

18:38 / 07.12.2022 | Abdulloh | 942

Ассалому алайкум! Мен ғусл қилганда аврат ҳисобланган киндик ости ва тиззагача бўлган жойларимни ишқаламайман шунчаки сув етказаман мени ғуслим дурустми ёки ишқаласам зарари йўқми? Яни намоз ўқишга, мен одатда кийимсиз ғусл қиламан, шу ишим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ғусл дуруст бўлиши учун баданни ишқалаш шарт ёки фарз қилинмаган. Ишқалаш мандуб амалдир. Сув етиб борганига ишончингиз комил бўлса бас, ғусл жоиз бўлаверади.

2). Бўлади. Лекин лунги ишлатган яхши. 

عَنْ بَهْزِ بْنِ حَكِيمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ قَالَ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ عَوْرَاتُنَا مَا نَأْتِي مِنْهَا وَمَا نَذَرُ؟ قَالَ: احْفَظْ عَوْرَتَكَ إِلَّا مِنْ زَوْجَتِكَ أَوْ مَا مَلَكَتْ يَمِينُكَ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِذَا كَانَ الْقَوْمُ بَعْضُهُمْ فِي بَعْضٍ؟ قَالَ: إِنِ اسْتَطَعْتَ أَلَّا يَرَيَنَّهَا أَحَدٌ فَلَا يَرَيَنَّهَا، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِذَا كَانَ أَحَدُنَا خَالِيًا؟ قَالَ: اللهُ أَحَقُّ أَنْ يُسْتَحْيَى مِنْهُ مِنَ النَّاسِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَلِلْبُخَارِيِّ بَعْضُهُ

Баҳз ибн Ҳакийм отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади: 
«Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини тўсайлик, қайси бирини қўяйлик?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Авратингни хотининг ва чўрингдан бошқадан муҳофаза қил», дедилар. Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, агар одам бир қавмнинг ичида бўлса-чи?» дедим. У зот: «Агар уни бирор киши зинҳор кўрмаслигига қодир бўлсанг, зинҳор кўрмасин», дедилар. Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, бирортамиз ўзи холи бўлганда-чи?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлардан кўра, Аллоҳдан ҳаё қилинмоғи ҳақлироқдир», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган. Бухорий баъзисини ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat