Ассалому алайкум! Узтоз кимдан эшитганим эсимда йўқ. Нуҳ алайҳиссаломнинг аёли ва бир ўғиллари дўзахий бўлган, чунки улар шайтонни кемага киргизган экан. Шу ҳақида ҳадис келганми? Улар қандай ёмон иш қилишган?
Ва алайкум ассалом! Шайтонни кемага киргизгани учун эмас, Нуҳ алайҳиссалом келтирган шариатга иймон келтирмагани учун бўлган. Ҳозирги кундаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган шариатга иймон келтирмаганлар каби. Валлоҳу аълам!