Ассалому алайкум! Менда сийдик томчилаб қолади, доволандим, фойдаси бўлмаяпти, тахорат олиш кийин бўляпти нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Тезроқ даволанинг. Тиббий муолажалар натижа бергунига қадар таҳорат машаққатига сабр қиласиз. Вақтинчалик ечим сифатида, намоз ўқиб олгунча закарга пахта солиб қўйишингиз мумкин. Агар намоз вақти кирганидан бошлаб то чиққунича бавл томчиламасдан намоз ўқишга имкон топа олмаётган бўлсангиз соҳиби узрга айланасиз. Соҳиби узр ҳар намоз вақтида бир маротаба таҳорат олади ва унинг узри таҳоратини синдирмайди. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/586