Ассалому алайкум! Тижоратчи 1 йилда 6 бор 7 бор четга бориб ишлаб келади. 1 борганда нисоб пули даромадга қолади, ёш оила бўлгани учун рўзғор камчиликлари ҳар даф кам кам битказади (уйини тамирлайди, жихоз олади). Масалан 6-7-сафаридан 3500 доллар даромади бор у ўшандан закот чиқарса тўғри бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бир йил олдин ҳам қўлида шунча бор ўртада йўқ, кейин йил тўлгач қўлига яна келиб тушса закот беради. Яъни, закотни адо этадиган пайтида қўлида қанча бўлса, ўшандан беради. Валлоҳу аълам!