Ассалому алайкум! Агар қиз ва йигит бир шаҳарда бўлмаса йигит қизга менга турмушга чиқишга розимисан деса қиз розиман деса ва бундан никоҳни қасд қилинган бўлса никоҳ боғланадими гувоҳлар иштирокисиз?
– Ва алайкум ассалом! Боғланмайди. Гувоҳлар бўлиши никоҳнинг шартларидан. У бўлмаса никоҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!