АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МУХТАРАМ УСТОЗ!Мен Сизбек устозимнинг угитлари, хамда бошка муътабар хадис китобларидан фойдаланган холда узимга кунлик вирд вазифаларни таъйинлаб олишни максад килдим ва ожизоналик билан ушбу куйидаги тартибда белгилаб чикдим. Устоз бу вазифаларни тартиби, вакти, ададини куриб берсангиз. Шоядки барча амалларим суннатга мувофик булсин дейман. Вазифаларни белгилашда Ислом.уз сайтидан хамда Имом Нававийнинг "Ал Азкор" китобларидан фойдаландим. Устоз агар камчиликлари булса тулдириб беринг, дуо килишингизни хам сурайман. Устознинг дуоси хам шогирд учун мухимдир.СУННАТГА МУВОФИҚ КУНДАЛИК ЗИКР ВАЗИФАЛАРИУйқудан уйғонганда1. «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин-нушур»Маъноси: «Бизни ўлдирганидан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва тўпланиш Унинг Ўзигадир». 2. «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас-самийъул алийм»Маъноси: «Исми бирга бўлганда ҳеч нарса зарар қилмайдиган Аллоҳнинг номи ила. У зот ўта эшитувчи ва ўта кўрувчидир» 3-марта айтилади.3. «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар нарсага қодирдир” 4. Таҳорат қилиб бўлгандан сўнг «Ашҳаду алла илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу. Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн. Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду алла илааҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка».Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман. Эй Роббим, бизларни тавба қилгувчилардан ва поклангувчилардан қил. Эй Роббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклайман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.5. Бомдод намозини ўқиб бўлганидан сўнг, чўккалаб ўтирган ҳолида, гапирмай туриб ўн марта ушбу ривоятда келган матнни ўқийди:«Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр» деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, ўн хатоси ўчирилур, унинг ўн даражаси кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса».“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи, субҳаналлоҳи ризо нафсиҳи, субҳаналлоҳи зината ъаршиҳи, субҳаналлоҳи мидада калиматиҳи”. Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман” 3-марта 6. Бомдод намозини ўқиб бўлганидан сўнг, намоздан кейин қилинадиган доимий зикр ва дуоларни ўқийди. Иложи бўлса, Ёсин сурасини ўқийди. Агар билмаса Қуръондан ўзи билган сураларни ўқийди.7. 25 маротаба “Астағфируллоҳал аъзийм”8. “Фотиҳа” сураси ва унинг орқасидан 3 марта “Ихлос” сурасини ўқиб, савобини пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В, аҳли байтлари, саҳобаи-киромлар, муҳаддис, мужтаҳид уламолар, мазҳабимиз имоми Абу Ханифа (р.а.), Аллоҳ таолонинг жамики ўтган солиҳ ва тақводор қуллари, азиз авлиёлар руҳига бағишланади.9. 100 марта “Астағфируллоҳал аъзийм”Орқасидан “Саййидул истиғфор”ни ўқийди: «Аллоҳумма анта роббии. Лаа илаҳа илла анта. Холақтаний. Ва ана абдука ва ана ала аҳдика. Ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри маа сонаъту. Абуъу лака би неъматика алайя. Ва абуъу би занбий. Фағфирлии. Фа иннаҳу лаа яғфируз-зунуба иллаа анта»Маъноси: «Эй, Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. Сен мени халқ қилдинг. Мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Сенга гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас».10. 100 марта “Лаа илааҳа иллаллоҳ”. * ИЗОҲ: калима лафзларини чўзиброқ ўқилади. Маъносини тушуниш, тадаббур қилиш осон бўлади. 11. 100 марта “Субҳаналлоҳ” – Маъноси: “Аллоҳни поклаб ёд этаман”12. 100 марта “Алҳамду лиллаҳ” – Маъноси: “Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”13. 100 марта “Аллоҳу акбар” – Маъноси: “Аллоҳ буюкдир”14. Қуёш найза бўйи кўтарилганидан сўнг 2 ракаат “Ишроқ” намозини ўқиш. 15. Иложи борича таҳоратли юришга ҳаракат қилиш. Ҳар таҳоратдан сўнг 2 ракаат “Шукри вузуъ” ёки қазо намозлари бўлса ўқиш.16. Шом намозидан кейин 10 марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтиш. Ундан сўнг 2 ракаат “Аввобийн” намозини ўқиш. 6 ракаатгача ўқиса бўлади.17. Хуфтон намозини ўқиб бўлгач, “Мулк” (Таборак) сурасини ўқиш. Мусҳафга қараб ўқилса янада савоблироқ. Витр намозидан кейин 3 марта «Субҳанал маликил Қуддус» Маноси: “Малик ва Қуддус сифатли Аллоҳ покдир”18. 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдими, субҳаналлоҳил ъазийм” Маъноси: “Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу-нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Буюк Аллоҳни айбу-нуқсонлардан поклайман”20. Пайғамбаримиз (с.а.в)га 100 марта саловат айтиш. “Аллоҳумма солли ъла Муҳаммадив-ва ълаа аали Муҳаммад” Маъноси: “Аллоҳим! Муҳаммад (с.а.в)га ва уларнинг аҳли байтларига саловот айт”21. Ухлашга ётишдан аввал худди намозга таҳорат олгандай таҳорат қилиб ухлашга иложини борича ҳаракат қилиш. 22. “Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту” Маъноси: “Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан”23. “Оятал курсий”, икки кафтга “Ихлос” «Қул ҳуваллоҳу аҳад», “Фалақ” «Қул аъуузу бироббил фалақ», “Нос” «Қул аъуузу бироббиннаси» сураларини 1 мартадан ўқиб қўлга дам солиб баданларнинг қўл етадиган жойларига суртиш.Қўшимча равишда “Кафирун” сурасини ўқиш. У ширкдан узоқ қилади. 24. “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қойюм ва атубу илайҳи” 3 марта25. 33 марта “Субҳаналлоҳ”, 33 марта “Алҳамду лиллаҳ”, 34 марта “Аллоҳу акбар”26. Кечанинг охирги қисмида яъни субҳдан олдин уйғониб, “Таҳажжуд” намози ўқиш. Мурид ҳолига қараб икки ракъат, икки ракъатдан қилиб ўқилади. 8 ракаатгача ўқиш мумкин. Ўтмиш қазо намозларини ўқиса ҳам бўлади. 27. Бомдод намозининг вақтигача Қуръони Каримдан ҳолига қараб камида беш оят ёдлаш. Ёдлаган сураларини такрорлаб ўқиш.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- «Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобининг кундалик вазийфалар бобини ўқинг. Аввал «астағфируллоҳ»ни жуда кўп айтиб юринг. Ҳозирги ёзганларингизнинг кўпи тўғри. Қўлдан келганича қилинади бу амалларни. Оз бўлса ҳам, давомли бўлгани яхши.