Ассалому алайкум! Мен Туркия бўлган саёҳатим давомида Туркиядаги бир музейга кирдим унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқоллари, ишлатган идишлари ва саҳобийларнинг қиличлари, шунга ўхшаш Каъбадан келтирилган буюмлар бор экан. У ерда расмга олиш мумкин эмас экан. Расмга олманг деб ҳам ёзиб қўйибди. Лекин мен расмга олдим. Шуни дўсту биродарларимга кўрсатишим, ота-онамга кўрсатишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Агар рухсат бўлмаган бўлса ўчириб ташланг. Валлоҳу аълам!