Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Киёвнинг қайнона қайнотасидан аразлаб юриши

01:01 / 07.01.2023 | Nafisa | 837

Ассалому алайкум! Хўжаиним бесабаб дадамлардан хафа бўлиб уларникига бормай аразлайдила. Сабаб йўқ улар ўз ўғилларидай кўрадилар чунки битта укам бор. Дамлар хам хўжаинжм хам 5вақт ибодатдалар ва сизнинг савол жавобларингизни ўқиб борадилар. Арзимас нарсалардан жанжал чиқариб бақириб урушиб кетадила лекин олдин гап талашардим тан оламан. Хозир хеч нарса демайман. Синглим турмушга чиққанидан буён шу ахвол. 2 хафтада 1марта борамиз онамланикига шунга хам синглим кеган бўса қўймайдила. Хеч қанақа гап сўз ўтмаган бу хаётни Аллоҳ бир марта берса нимага яхши яшаб ўтказмаймиз. Нима қилай уйдагилар биздан бирор гап ўтдими урушдийлами деб сурашади. Йўқ ишлари кўп дейман. Хўжаиним сизларни кузатиб борадила бирор нима маслахат беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолатга гувоҳ эмасмиз. Эрингизни бирор сабаби бордирки ўзини шундай тутаётгандир. Агар бирор сабаби бўлмаса бундай аразлаб юриши тўғри эмас. 

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَحِلُّ لِرَجُلٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثِ لَيَالٍ، يَلْتَقِيَانِ فَيُعْرِضُ هَذَا وَيُعْرِضُ هَذَا، وَخَيْرُهُمَا الَّذِي يَبْدَأُ بِالسَّلَامِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«
(Мусулмон) кишига ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас. Учрашиб қолсалар, бу ҳам юз ўгириб кетади, у ҳам юз ўгириб кетади. Икковининг яхшироғи саломни бошлаганидир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثٍ، فَمَنْ هَجَرَ فَوْقَهَا فَمَاتَ دَخَلَ النَّارَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга биродаридан уч кундан ортиқ аразлаш ҳалол эмас. Ким ўшандан ортиқ аразлаб туриб, ўлиб қолса, дўзахга киради», дедилар».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَحِلُّ لِمُؤْمِنٍ أَنْ يَهْجُرَ مُؤْمِنًا فَوْقَ ثَلَاثٍ، فَإِنْ مَرَّتْ بِهِ ثَلَاثٌ فَلْيَلْقَهُ فَلْيُسَلِّمْ عَلَيْهِ، فَإِنْ رَدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ فَقَدِ اشْتَرَكَا فِي الْأَجْرِ، وَإِنْ لَمْ يَرُدَّ عَلَيْهِ فَقَدْ بَاءَ بِالْإِثْمِ، وَخَرَجَ الْمُسَلِّمُ مِنَ الْهِجْرَةِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминнинг мўминдан уч 
(кун)дан ортиқ аразлаши ҳалол эмас. Агар уч кундан ўтказиб юборган бўлса, у билан учрашиб, унга салом берсин. Агар (ўша киши) унинг саломига алик қайтарса, иккилари ажрга шерик бўладилар. Агар саломга алик қайтармаса, гуноҳни ўзига олган бўлади. Салом берувчи эса аразлашдан чиқади», дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Уч кундан ортиқ аразлашган тарафлар гуноҳкор бўлиши.
2. Уч кун араздан кейин бир томон иккинчисини топиб, унга салом бериши лозимлиги.
3. Бир томон ўзи билан аразлашган иккинчи томонга салом берганда иккинчи томон саломга жавоб қайтарса, икки томонга ҳам ажр бўлиши ва улар араздан чиқишлари.
4. Бир томон ўзи билан аразлашган иккинчи томонга салом берганда иккинчи томон саломга жавоб қайтармаса, гуноҳ ўша саломга жавоб қайтармаганга бўлиши, салом берган томон эса араздан чиқиб, савобга ноил бўлиши. Иккинчи томон аразда, бинобарин, гуноҳкорликда ҳам давом этиши. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat