Ассалому алайкум! Мен макулатура пластмасса ва баклажка олиб сотаман килоли. Шунда тарозига тортилганда бир неча юз грамм отиб кетади мисол учун 25 кило-ю 650 грамм шуни 25 кило деймиз, базида сал етмай қолади 25,900 бунда эса 26 кило дейимиз. Хамма рози шунинг хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Ўша 25 кило 650 грамлик нарсага бир ихтиёрий нарх бериб ўшанга сотинг. Шунда дуруст бўлади. Яхлитланган қисми эвазсиз бўлиб қолмаслиги керак. Валлоҳу аълам!