Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дистрибюторлик

04:11 / 07.01.2023 | Алишер | 601

Ассалому алайкум! Мен яқинда дистрибюторлик билан шуғулланадиган корхонага ёрдамчи бухгалтер лавозимига ишга кирдим. Корхон хар хил сув ва сок махсулотлари дистрибюцияси билан шуғулланади. Менинг иш вазифам товар етказиб берувчи (поставщик) га ҳамда мижозлар (покупатель) га ҳисоб фактуралар қабул қилиш ва юборишдан иборат. Мани хавотирга солган бир нарса шуки, корхонамизнинг бизга товар етказаб берувчи яъни поставщик ўртасидаги тузилган шартноманинг тўлов шартларида олинган товар учун тўлов вақтида тўланмаса ҳар бир кунига пеня % ҳисоблайди деган жойи бор экан. Ушбу шартнома бир йилда бир марта тузилар экан. Энди шартномада ушбу шарт борлиги сабабли шартнома боғланмаган яъни фосид бўлган. Саволим шундан ибортки ушбу фосид бўлган шартнома орқали корхонамизнинг дистрибюторлик фаолияти орқали топаётган даромади ҳалолми? Менинг олаётган маошим ҳалолми? Шубҳаси бўлса ҳам айтинглар илтимос. Ушбу шартномага менинг ҳеч қандай дахлим яъни имзоим йўқ.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўша фосид шартга амал қилган бўлса, шартнома ҳам бекор бўлиб қолади. Сиз бирон аҳли илмга учраб масалани аниқлаб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat