Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Сиздан узр сўрайман агар бераётган саволимга аввал ҳам жавоб берган бўлсангиз. Форумдан ва сайтдан мазкур саволимга жавоб топа олмаганим учун ёзаяпман.Баҳз ибн Ҳаким отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади:«Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини тўсайлик, қайси бирини қўяйлик?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Авратингни хотининг ва чўрингдан бошқадан муҳофаза қил», дедилар!қайсидир китобда ўқигандим (қайси китоблигини аниқ эслолмайман) эркак киши жинсий алоқа вақтида хотинининг авратига қараши ва аёли билан гаплашиши ҳаром деб ёзилган эди. Лекин юқоридаги ҳадисда қараш мумкин дейилмоқда ёки бу ҳадис жинсий алоқадан ташқари ҳолларда назарда тутилганми?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ ҳайрли ишларда бардавом қилсин!