Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Журайж ҳақида

07:48 / 29.06.2016 | Abdurahmon | 2848

Ассалому алайкум! Чақалоқ пайтида гапирган болаларнинг ҳикоясини ўқиб туриб бир савол туғилиб қолди. Журайж намоз пайтида онасини чақириғига жавоб бeрмаган экан, лeкин у Бани Исроил умматидан экан. Бизнинг мазҳабимизда бу нарсанинг ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 وَقَالَ اللَّيْثُ: حَدَّثَنِي جَعْفَرٌ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ هُرْمُزَ قَالَ: قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم: «نَادَتِ امْرَأَةٌ ابْنَهَا، وَهْوَ فِي صَوْمَعَةٍ قَالَتْ: يَا جُرَيْجُ. قَالَ: اللَّهُمَّ أُمِّي وَصَلَاتِي. قَالَتْ: يَا جُرَيْجُ. قَالَ: اللَّهُمَّ أُمِّي وَصَلَاتِي. قَالَتْ: يَا جُرَيْجُ. قَالَ: اللَّهُمَّ أُمِّي وَصَلَاتِي. قَالَتِ: اللَّهُمَّ لَا يَمُوتُ جُرَيْجٌ حَتَّى يَنْظُرَ فِي وَجْهِ الْمَيَامِيسِ. وَكَانَتْ تَأْوِي إِلَى صَوْمَعَتِهِ رَاعِيَةٌ تَرْعَى الْغَنَمَ فَوَلَدَتْ، فَقِيلَ لَهَا: مِمَّنْ هَذَا الْوَلَدُ؟ قَالَتْ: مِنْ جُرَيْجٍ نَزَلَ مِنْ صَوْمَعَتِهِ. قَالَ جُرَيْجٌ: أَيْنَ هَذِهِ الَّتِي تَزْعُمُ أَنَّ وَلَدَهَا لِي؟ قَالَ: يَا بَابُوسُ مَنْ أَبُوكَ؟ قَالَ: رَاعِي الْغَنَمِ». أطرافه: 2482، 3436، 3466 - تحفة: 13637 1206. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бир аёл: «Эй Журайж!» деб ўғлини чақирди. У чиллахонада эди, «Аллоҳим! Онамми, намозимми?» деди. (Она яна) «Эй Журайж!» деди. У: «Аллоҳим! Онамми, намозимми?» деди. (Она яна) «Эй Журайж!» деди. У: «Аллоҳим! Онамми, намозимми?» деди. (Она) «Аллоҳим! Журайж фоҳишаларнинг юзига боқмагунча ўлмасин!» деди. Унинг чиллахонаси олдига бир чўпон аёл келиб, қўй боқиб турар эди. У бола туғди. Унга: «Бу бола кимдан?» дейилди. У: «Журайждан. У чиллахонасидан тушган эди», деди. Журайж: «Боласини мендан деб даъво қилаётган анави қани?» деди. (Аёл олиб келингач, Журайж:) «Эй гўдак, отанг ким?» деди. (Бола:) «Қўйбоқар», деди».

Изоҳ: Фуқаҳолар «Ҳар қандай намозда бировнинг чақириғига жавоб бериш намозни бузади. Аммо нафл намозларда онанинг чақириғига жавоб бериб, сўнг қайта ўқиб олишга рухсат берилади», дейдилар. Таъкидлаш лозимки, Журайж «Аллоҳим! Онамми, намозимми?» деган гапни дилидан ўтказган («Файзул Борий»).(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Фарз намозида ота-она чақирсада, намозни бузмасликка уламолар иттифоқ қилганлар. Намозни бузганидан кўра қисқартириб ўқийди. Нафл намозларда эса баъзи уламолар “Намозни тезлатиб, қисқартириб, тугатиб ота-онага жавоб берилади” деганлар. Баъзилари эса, “ота-онага фарзандининг намоз ўқиётгани маълум бўлса, намозни бузмай қисқартириб тезроқ намозини тугатади. Агар ота-она фарзандини намоз ўқиётганинин билмай туриб чақирса, намозини бузиб, қазосини ўқийди. Бундай ҳолатда ота-онага жавоб қайтариш муқаддам туради”. Юқоридаги гапларнинг барчаси ихтиёрий ҳолатдадир. Ота-онанинг беморликка чалиниши, ёнғин чиқиши, ўғри тажовуз қилиши каби зарурий ҳолатларда фарзни ҳам, нафлни ҳам бузишга рухсат берилган.(Инъомул Борий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat