Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёмон тушлар борасида

18:23 / 08.01.2023 | Farrux | 1186

Ассалому алайкум! Илтимос ёмон туш кўришга қарши айтилган ҳадисни аниқлаб берсангиз. Бир киши Расулуллоҳнинг олдиларига келиб, ёмон тушлар кўришини, уйқудан чўчиб уйғонишини айтди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон уйқуга ётсанг ушбу дуони ўқигин, дедилар: Аъузу бикалимаатиллаҳи аттааммати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва мин шарри ибадиҳи ва мин ҳамазатиш шаятини ва ан яҳзурун».


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

Қўрқинч ва уйқусизликни ман қилувчи дуо

 عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ y أَنَّ رَسُولَ اللهِ r قَالَإِذَا فَزِعَ أَحَدُكُمْ فِي النَّوْمِ فَلْيَقُلْأَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ غَضَبِهِ وَعِقَابِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَنْ يَحْضُرُونِ، فَإِنَّهَا لَنْ تَضُرَّهُ، قَالَوَكَانَ ابْنُ عُمَرٍو يُعَلِّمُهَا مَنْ بَلَغَ مِنْ وَلَدِهِ، وَمَنْ لَمْ يَبْلُغْ مِنْهُمْ كَتَبَهَا فِي صَكٍّ وَعَلَّقَهَا فِي عُنُقِهِرَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангиз уйқусида қўрқса, «Аъуузу бикалиматиллаҳит-таамаати мин ғазабиҳи ва иқобиҳи ва шарри ибодиҳи ва мин ҳамазатиш-шаятийни ва ан яҳзуруни», десин. Шунда унга улар зарар етказа олмайдилар», дедилар.
Ибн Амр ана шуни болаларидан балоғатга етганига ўргатар, балоғатга етмаганларига эса бир нарсага ёзиб, бўйнига осиб қўяр эди».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, иқобидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг васвасаларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман».
Ўқишни, ёдлашни биладиган болаларга керакли Қурўн ва Суннатдан олинган дуоларни ёдлатиш керак. Агар бола кичкина бўлса, унга мазкур дуоларни ёзиб, осиб қўйишга ушбу ривоят далил бўлади. Аммо буни зинҳор ва зинҳор тумор ила алмаштирмаслик лозим.

4674- وَشَكَا خَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ t إِلَى النَّبِيِّ r فَقَالَيَا رَسُولَ اللهِ، مَا أَنَامُ اللَّيْلَ مِنَ الْأَرَقِ، فَقَالَإِذَا أَوَيْتَ إِلَى فِرَاشِكَ فَقُلِ اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ وَمَا أَظَلَّتْ، وَرَبَّ الْأَرَضِينَ وَمَا أَقَلَّتْ، وَرَبَّ الشَّيَاطِينِ وَمَا أَضَلَّتْ، كُنْ لِي جَارًا مِنْ شَرِّ خَلْقِكَ كُلِّهِمْ جَمِيعًا أَنْ يَفْرُطَ عَلَيَّ أَحَدٌ أَوْ أَنْ يَبْغِيَ عَلَيَّ، عَزَّ جَارُكَ وَجَلَّ ثَنَاؤُكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ وَلَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَرَوَاهُ التِّرْمِذِيُّوَاللهُ أَعْلَمُ.

 «Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Уйқусизликдан кечаси билан ухламай чиқаман», деди.
«Қачон ётар жойингдан ўрин олсанг, «Аллоҳумма! Роббас-самаватис-сабъи ва маа азаллат ва Роббал аразийна ва маа ақаллат, ва роббаш-шайятийна ва маа азоллат. Кун лия жоран мин шарри холқика куллиҳим жамийъан ан яфрута алайя аҳадун ав ан ябғия алайя. Азза жорука ва жалла саноука ва лаа илааҳа ғойрука ва лаа илааҳа илла анта», дегин», дедилар».
Термизий ривоят қилган. Аллоҳ билгувчироқдир.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда келган дуонинг таржимаси: «Аллоҳим! Эй етти осмон ва улар соясидаги нарсаларнинг ва ерлару улар кўтарган нарсаларнинг ҳамда шайтонлару улар адаштирганларнинг Робби! Менга Ўзингнинг барча махлуқотларинг шарридан улардан бирортаси менга ёмонлик ёки душманлик қилмаслиги учун ҳимоячи бўл! Сенинг ҳимоянг азиздир ва саноинг улуғдир. Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ! Сендан ўзга (ибодатга сазовор) илоҳ йўқ».  
Уйқусизлик дардига чалинганлар ушбу дуони ёдлаб олиб, ихлос билан ўқиб ётсалар, яхши бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat