Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отан ойи айтган ҳадис

13:20 / 18.08.2021 | Marjona | 1356

Ассалому алайкум! Мен отин ойи марузаларини тинглаганимда турли хадислардан намуналар айтилди ...шунда ...агар бирор ишда 40 ва ундан ортиқ мусулмон гувохлик берса Аллоҳ уларни гувохлигини қабул қилади дейлди... бу ерда масалан қай масалаларни мисло қилиш мумкун...илтимос тушунча беринг... Мани фикримча хозирда биз яшайдиган қавим замонда турли муамоли ажримлар жуда куб...орасида саводсизлик жахилга эрк бериб 3 талокни атади бир пайта Кейин надомат қилади ...хозирги кунда диний идора вакиллари Ибин Тайимийаниг 1пайтта 1мжлис булса 1та тушади деган назарясини қўллашяпти ва никохлашяапти ажримлар шундоқ хам кўп яна 3 талок билан анча ортади яанада етимлар кўпайиб танназулга учрайди дейишади...мана шундй оғриқли мавзулар юқоридаги хадисга мисол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отин ойининг айтган гапини сиз тўғри тушунмаган бўлсангиз керак. Бу маънода ҳадис ворид бўлган. Лекин унда бирор масалада деган гап йўқ. Балки кишининг вафотидан кейин у ҳақида қирқ эмас тўрт киши яхшилик билан гувоҳлик берса, жаннатга киради дейилган: 

عَنْ أَبِي الْأَسْوَدِ قَالَ: قَدِمْتُ الْمَدِينَةَ وَقَدْ وَقَعَ بِهَا مَرَضٌ، فَجَلَسْتُ إِلَى عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، فَمَرَّتْ بِهِمْ جَنَازَةٌ فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا خَيْرًا، فَقَالَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ: وَجَبَتْ. ثُمَّ مُرَّ بِأُخْرَى فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا خَيْرًا، فَقَالَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ: وَجَبَتْ. ثُمَّ مُرَّ بِالثَّالِثَةِ، فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا شَرًّا، فَقَالَ: وَجَبَتْ. فَقَالَ أَبُو الْأَسْوَدِ: فَقُلْتُ وَمَا وَجَبَتْ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ؟ قَالَ: قُلْتُ كَمَا قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَيُّمَا مُسْلِمٍ شَهِدَ لَهُ أَرْبَعَةٌ بِخَيْرٍ أَدْخَلَهُ اللهُ الْجَنَّةَ». فَقُلْنَا: وَثَلَاثَةٌ؟ قَالَ: «وَثَلَاثَةٌ». فَقُلْنَا: وَاثْنَانِ؟ قَالَ: «وَاثْنَانِ». ثُمَّ لَمْ نَسْأَلْهُ عَنِ الْوَاحِدِ 

Абул Асваддан ривоят қилинади:
«Мадинага келдим. У ерда касаллик тарқалган экан. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдида ўтирган эдим, олдиларидан жаноза ўтиб қолди. Унинг эгаси ҳақида яхши гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Сўнгра яна бошқаси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ҳам яхши гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Кейин учинчиси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ёмон гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Мен: «Нима вожиб бўлди, эй мўминларнинг амири?» дедим. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деган бўлсалар, шуни айтдим: «Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхшилик билан гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар. «Учта бўлса-чи?» дедик. «Учта бўлса ҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» дедик. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Битта ҳақида сўрамадик», деди». («Саҳиҳи Бухорий» китобидан)
Бу ҳадис уч талоқ масаласига қандай мисол бўлишини биз тушунмадик. Шариатда ҳар хил масалаларда гувоҳларнинг сони ҳар хил ва бу белгилаб қўйилган. Масалан зино учун тўрт эркак, никоҳ учун икки эркак ёки бир эркак икки аёл ва шу каби. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat