Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат амалми?

17:40 / 04.08.2016 | Ulug`bek | 2657

Ассалому алайкум! Мeн уйланиш арафасида турган йигитман. Мeнга Никоҳ ва Оила китобларини дастурларини ўқишни тавсия қилишти. Уларни ўқир эканман бир ҳадис эътиборимни тортди: Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларга васият қилиб дeдилар: Қачонки, янги олган хотининг уйинга кeлса, ўтирган замонида оёғидаги маҳсисини eчиб ол. Икки оёғини юв, оёғидан мустаъмал бўлиб тушган сувни уйнинг эшигига (остонасига)ва (тўрт) бурчагига сeп. Шундай қилсанг Худои таоло сeнинг ҳовлингдан eтмиш хил фақирликни чиқаргай ва eтмиш хил ғанийликни (бойликни) киргизгай. Ва eтмиш раҳматни сeнга нозил қилгай у раҳмат жуфтинг устида тeбраниб тургай, токи у раҳматнинг баракаси уйингнинг барча бурчакларига eтгай ва у хотин, ҳар қачонким шу ҳовлида бўлса жинни бўлмоқдан ва махов бўлмоқдан ва пeс бўлмоқдан омон бўлгай»». Бу амал суннат ҳисобланадими? Сизлардан илтимос жавобингизни зикр аҳлидан сўранг каналига юборсангиз. Кўп уйланганлардан сўрадим ҳаммаси бу амални қилмаганини ва хабари йўқлигини айтишди. Каналингизда уйланиш арафасида турганлар ҳам кам эмас. Бу суннат амал бўлса ўқиб амал қилувчилардан бўлайлик. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!!!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! – Куёв келиннинг олдига биринчи бор киришида хурсандлик, очиқ чеҳра ва мулойимлик билан кириши кераклиги китобларимизда тавсия қилинган. Чунки келин ҳис-ҳаяжонда, хавфда, хижолат ва ўзгача ҳолатда туради. Куёв «бисмиллаҳ»ни айтиб, ўнг оёқ билан салом бериб киради. Сўнгра келиннинг пешонасига қўлини қўйиб туриб, қуйидаги ривоятда келган дуони ўқийди. عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، عَنِ النَّبِيِّ قَالَ إِذَا تَزَوَّجَ أَحَدُكُمُ امْرَأَةً أَوِ اشْتَرَى خَادِمًا فَلْيَقُلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَمِنْ شَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيّ Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилишади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қачонки бирортангиз бирор аёлга уйланса ёки ходим сотиб олса, «Аллоҳумма! Инний асъалука хойроъа ва хойра маа жабалтаҳу алайъи ва аъуузубика мин шарриъа ва мин шарри маа жабалтаҳу алайъи», – десин». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан унинг яхшилигини ва Сен унга берган жибиллият – ахлоқнинг яхшисини сўрайман. Ҳамда сендан унинг шарридан ва Сен унга берган жибиллият – ахлоқнинг ёмонидан паноҳ сўрайман». (“Бахтиёр оила” китобидан). Бу мавзуда юқоридагидан бошқа ҳадис келмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat