Ассалому алайкум! Мен Англияда ўқийман. Дўстим пул зарур дегани учун унга қарз бердим. Қарзни беришдан олдин унга хисобимдаги пул фунтда эканлигини унга пайсенд.сом вебсайти орқали жўнатишим ва пул уни УзСард ҳисобига сўмга конвертатсия бўлиб тушишини айтим. Қарзни беришдан олдин мен қарзни фунтда бераётганим ва қайтиб олаётганда фунтда ўз ҳисобимга қайтариб беришини айтим. У рози бўлди. Қарз берган пайтимда фунтни нархи тушган эди. Хозир нарх кўтарилиб кетгани учун у қўлига олган сумма билан у менга ўша платформа орқали жўнатиши керак бўлган сумма орасида 1.1-1.2 млн сўм фарқ бор. Мен шунда ундан ўзимни хисобимга фунтда тушириб бериши кераклигини айтишим тўғри бўладими? Агар у ўша пайтдаги унга тушган суммани шу платформа орқали ташлаб берса ман $100 атрофида зиёнга кирган бўламан. Мен чет элда бўлганим сабаб қиладиган ҳаражатларни ҳаммаси фунтда ва мен берган пул ўз эҳтиёжларим учун зарур.
– Ва алайкум ассалом! Қарзни сўмда қанча миқдорда берган бўлсангиз қарздор ҳам уни сўмда ўшанча миқдорда қайтаради. Аммо икки томон розилиги билан бошқа пул бирлигида келишилган курсда қайтариб олишингиз ҳам жоиз. Бунга икки тарафнинг розилиги керак. Валлоҳу аълам!