Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо бўлдими?

14:08 / 17.05.2018 | abdulhamid | 2662
Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизда узи мададкор бўлсин! Саволим қуйидагича ман икки йил олдин бир қариндошимдан пул олган эдим. Гап шундаки укамни чет элга ўқишга жўнатаёткан эдик. Банк ҳисобида пул кўрсатиш керак экан. Керакли сумма 15000 доллар атрофида эди, биздаги бор пул анча кам эди. Айнан шу вақтда қариндошимизда бу миқдордаги пул бор эди ва пулини квартира олиб, ижарага бериб қўйиб, пул топмоқчи эди. Шунда мен қариндошимизга айттимки, агар пулингизни бизга бериб турсангиз, ўша ижарадан топадиган пулингизни берамиз дедим. Ҳисоб китоб қилдик, яъни ўша вақтни ҳисоби билан у кишига сотиб олмоқчи булган квартираси Аллоҳ насиб қилганда ойига 100 доллардан бир йилда 1200 доллар маблағ келтириши керак эди. Шунга кўра, ман унга бир йиллик топиши мумкин бўлган маблағни яъни 1200 долларни олдиндан бердим ва ундаги пулни яъни 15000ни ҳаммасини олдим. Ўзи ўшандаёқ қалбимда бу ишни тўғри нотўғрилигига шубҳам бор эди, лекин ортиқча гапириб қариндошимни хафа қилишни ва укамни ўқишини ўйладим. Индамадим ва мана ҳозирда иккинчи йилга ҳам олдиндан келишганимиздек тўлов қилиб бердим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳ кутилмаган жойидан етказиб, ҳозирда укамни ўқишини пулини ўзимиз амаллайдиган даражага етиб қолдик ва ўтган йилдан қариндошимизнинг қарзини беришни бошлаб, анча тугаб қолай деди. Бу икки йил муддатда жуда кўп ўйладим, қидириб ўқидим, яъни қилган ишим рибога кириб қолдимикин деб хавотирдаман. Иншааллоҳ яқинда охирги қисмини берсам олган қарзимни таннархидан тўлалигича қутуламан. Натижада ман қариндошимизга икки йил давомида 2400 доллар ва қарзимни тўла танаси 15000 доллар берган бўламан. Саволим ўша 2400 ҳақида. Бу берган 2400 доллар рибога кириб қолмадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Рибога қўл ургансиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat