- Ва алайкум ассалом! Иш қуроллар устаники бўлса сизлар уни орият(бепулга ишлатиб қайтариб бериш)га олган бўласизлар. Бу ҳолатда иш қуроллар сизларнинг қўлингизда омонат ҳисобланади. Агар уларни устангиз одатда ишлатадиган шаклда ишлатсангиз ва у бузилиб қолса тўламайсиз. Чунки сиз омонатга хиёнат қилган ҳисобланмайсиз. Агар ишлатишда бепарволик қилган бўлсангиз, ножоиз ишлатган бўлсангиз, одатда ишлатиладиган вақт ва усулдан ташқари ишлатиб зарар етказсангиз тўлайсиз. Бунда сиз ҳаддингиздан ошган ҳисобланасиз ва омонатга хиёнат қилган бўласиз. Йўқолиши ва ўғирланишига келсак бунда ҳам эҳтиёт чораларини кўрмаган, ўз шахсий мулкингиздек авайламасдан бепарво қолдирган бўлсангиз тўлаб берасиз. Агар ҳамма чораларини кўрган бўлсангизу ўғри моҳир бўлиб шунда ҳам ўғирлаб кетган бўлса тўламайсиз. Валлоҳу аълам!