Ассалому алайкум! 2011-йилда уйланганман. Никоҳ ўқиган домла (жойлари жаннатда бўлсин) аёллимга маҳр бериш ҳақида сўрамаганлар, эсларидан чиқиб қолганми билмадим, мен ҳам илмсизлигим туфайли шу кунгача буни билмаганман. Хозирда 3 фарзандимиз бор Алҳамдулиллаҳ. Устоз биз зино иш қилиб келмадикми, қайта никоҳ вожибми, агар вожиб бўлса қанча миқдорида маҳр беришим лозим?
– Ва алайкум ассалом! Эсида бўлмаган бўлса керак. Маҳр никоҳнинг вожибларидан, буни йўлга қўйиш ва қаттиқ эътибор қаратиш керак. Никоҳ вақтида айтилмаса ҳам куёвни зиммасида маҳри мисли вожиб бўлади. Сиз суриштиринг уйланган вақтингизда дўстларингиз қанча маҳр беришган бўлса, ўшани бераман деб аёлингиз билан келишинг. Маҳрни бериб рози қилинг. Никоҳни янгилаш шарт эмас. Валлоҳу аълам!