- Ва алайкум ассалом! Бу ёлғон, ёлғон бўлгандан кейин далил ҳам йўқ. Аслида Муҳаммад исмли шахсларни эмас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш куфр ҳисобланади. Юқоридаги гапни айтган инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бошқа Муҳаммад исмли кишиларни чалкаштириб қўйибди. Валлоҳу аълам!